Press "Enter" to skip to content

Abdulla qdiri ötn günlr romanı

Anvarning asl maqsad-muddaosi Ra’noga ravshanlashgan edi. Ha, ma’noviy mag’lubiyat og’ir masala. Bizning jafokash yurtimizda yuzaga kelgan ojizlik, jur’atsizlik, qadrsizlik, nomussizliklarning aksariyati ma’noviy mag’lubiyatning hosilasidir. Fikr erksizligi, huquqsizlik ofatlari, moddiy qashshoqlik, iqtisodiy-siyosiy mutelik – bular ham ma’naviy g’olibiyatning ashaddiy kushandalari erur. Shuning uchun asrlar mobaynida Turkiston ma’naviy-ruhoniy tanazzul azob-uqubatlarini chekkan. Ma’naviy mag’lubiyatga ko’nikish, undan haqoratlanmaslik, qandoq qilib bo’lsa-da moddiy-jismoniy imtiyoz va muvaffaqiyatlarni qo’lga kiritish ishtiyoqi umumiy “udum”ga aylangan. Bunga savodsizlik, jaholat, nodonlik, go’llik kabi o’nlab noqisliklar yaqindan yordam bergan. Natijada xonlik, podshohlik, amirlik saroyi va ma’muriyat idoralarida mustaqil fikrlashdan mahrum, irodasi behad sust, o’zining shaxsiy manfaatini har narsadan baland ko’ruvchi yugurdak va ijrochilarning soni asrdan-asrga ko’payib, ortgandan ortib borgan. Shu uchun poraxo’rlik, yulg’ichlik avj olgan. Shu uchun olomonchilik keng quloch yozgan, millionlab kishilar qul bo’lib tug’ilib, tasavvurga sig’mas qul hayotini yashab, bu foniy dunyoni qul bo’lib tark aylab ketaverganlar. Lekin Anvarga o’xshab ruhan ezilgan, vijdonan azoblanuvchi amaldorlarning soni hamma davrlarda ham behad kam bo’lgan. Shu tariqa amal va amaldorlik xalqni xarob aylaydigan qo’rqinch kuch va taraqqiyot kushandasini tamsil etgan. Anvarning hasrat va nadomat ila aytilgan so’zlari bizni ana shunday og’ir va qayg’uli mulohazalarga chorlaydi.

“O‘tkan kunlar ” romani

15816 Buyuk yozuvchi, shoir, dramaturg va publitsist Abdulla Qodiriy o‘tgan asrning haqiqatan ham fenomen shaxsidir. U o‘zbek adabiyoti tarixi va rivojida o‘chmas iz qoldirdi. Qodiriyning mahorati yil sayin xorijda tobora ko‘proq e’tirof etilayotgani ajablanarli emas! Masalan, 2019-yil dekabr oyida O‘zbekistonning Vashingtondagi elchixonasida AQShda birinchi bo‘lib ingliz tilida nashr etilgan Abdulla Qodiriyning “Bygone days” (“O‘tkan kunlar”) kitobi taqdimoti bo‘lib o‘tdi. Romanni taniqli amerikalik tarjimon va tadqiqotchi Mark Riz tarjima qilgan. “O‘tkan kunlar” – bu o‘zbek romanistikasidagi birinchi qaldirg‘ochdir. Qodiriy romanning kirish so‘zida shunday deb yozadi: “Modomiki, biz yangi davrga oyoq qo‘ydik, bas, biz har bir yo‘sunda ham shu ‎yangi davrning yangiliklari ketidan ergashamiz va shunga o‘xshash ‎dostonchiliq, ro‘monchiliq va hikoyachiliqlarda ham yangarishg‘a, xalqimizni ‎shu zamonning “Tohir-Zuhra”lari, “Chor darvesh”lari, «Farhod-Shirin». lari bilan tanishdirishka o‘zimizda majburiyat his etamiz.‎ Yozmoqqa niyatlanganim ushbu — “O‘tkan kunlar”, yangi zamon ro‘monchilig‘i ‎bilan tanishish yo‘lida kichkina bir tajriba, yana to‘g‘risi bir havasdir”. Butun roman davomida yozuvchi to‘g‘ridan-to‘g‘ri o‘quvchiga murojaat qiladi, rang-barang obrazlarni yaratadi, qahramonlarning haqiqiy his-tuyg‘ularini yetkazadi. Abdulla Qodiriyni bejizga “millat ko‘zgusi” deb atashmaydi. Yozuvchi o‘z asarlarida XIX asrdagi Turkiston tarixini haqqoniy tarzda yoritib beradi, o‘zbek hayotining chinakam manzarasini yaratadi va o‘sha davr muammolari haqida mulohaza yuritadi. Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar” kitobini rus tilida, shuningdek lotin va kirill yozuvlaridagi o‘zbek tilida bu yerda yuklab olishingiz mumkin.

Abdulla qdiri ötn günlr romanı

Asar 1484-yilda yozilgan bo’lib, 59 bob, 5782 baytdan iborat. Bu mavzu aslida eski bo’lib, muayyan tarixiy shaxslarga borib taqaladi. 590-yilda taxtga chiqib, 628-yilda o’ldirilgan Eron shohi Xusrav Parvezning go’zal Shiringa bo’lgan muhabbati ko’pgina tarisiy asarlarda qayd etilgan. Tarixchi Tabariy(923-yilda vafot etgan) uni «Xusravning eng sevikli .

.pdf «Sab’ai Sayyor» («Yetti sayyora») PDF 3 Feb 2021

Asar 1484-yilda yozilgan bo’lib, 38 bob, 5000 baytdan iborat. “Sab’ai sayyor” asari “hikoya ichida hikoya”usulida yozilgan. Asarning bosh qahramoni – Bahrom. Bahrom Sharqda Mars yulduzining nomi. Arabchasi – Mirrix. Asar voqealari 12 – bobdan boshlanadi. Bunda Bahrom Moniy aytgan va suratini ko’rsatgan Diloromga telbalarcha oshiq .

.pdf LAYLI VA MAJNUN PDF 3 Feb 2021

Bu asar ham 1484-yilda yozilgan bo’lib, u 36 bob, 3622 baytdan iborat. Bu doston sevgi haqidagi dostonlar orasida eng g’amgin va dardli asardir. Doston quyidagi misralar bilan boshlanadi: Men turkcha boshlabon rivoyat, Qildim bu fasonani hikoyat. Yozmoqqa bu ishqi jovidona, Maqsudim emas edi fasona. Mazmunig ‘a .

.pdf Hayrat ul – abror PDF 3 Feb 2021

Asar 7976 misra (3988 bayt) bo’lib, 64 bob, 20 maqolatdan iborat. Bulardan 21 bobi muqaddima, 40 bobi – 20 maqolat va 20 hikoya hamda masal, so’nggi uch bobi esa asar xotimasidir. «Hayrat ul – abror» 1483-yiida aruzning sari’ bahrida yozilgan bo’lib, an’anaviy muqaddima – “hamd .

Abdulla Qodiriy. O’tkan kunlar. Diyori Bakr & Ibrohim Haqqul. Ma’naviy mag’lubiyat — zabunlik erur

Маълумки, дунё бир жойда тўхтаб турмайди: доимо ўзгариб, янгиланиб боради. Шунинг учун, дунёдаги кўпдан-кўп воқеа-ҳодисаларда ҳам албатта ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлади. Лекин уларнинг мазмун-моҳиятига чуқурроқ назар ташланса, ўзгариш маъно ёки мантиқда эмас, шаклда эканлигига тан беришга тўғри келади. Масалан, каттароқ амалга эришиш ёхуд амалдан амалга кўтарилиш воқеасини олайлик.

Иброҳим ҲАҚҚУЛ
МАЪНАВИЙ МАҒЛУБИЯТ – ЗАБУНЛИК ЭРУР

Маълумки, дунё бир жойда тўхтаб турмайди: доимо ўзгариб, янгиланиб боради. Шунинг учун, дунёдаги кўпдан-кўп воқеа-ҳодисаларда ҳам албатта ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлади. Лекин уларнинг мазмун-моҳиятига чуқурроқ назар ташланса, ўзгариш маъно ёки мантиқда эмас, шаклда эканлигига тан беришга тўғри келади. Масалан, каттароқ амалга эришиш ёхуд амалдан амалга кўтарилиш воқеасини олайлик. Албатта, шу ҳақида аввал халқ орасида гап тарқалади. Гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора муҳокама бошланади. Муҳокамалар баъзан баҳсга айланади. Бошига “бахт қуши” қўниш эҳтимоли бор бўлган кишининг тарафдорлари қувончни ичга сиғдиролмай қолишса, уни ёқтирмайдиган, унга адоват назари билан қарайдиганлар қарши курашга киришиб, нима қилиб бўлса ҳамки, йўлни тўсиш, ғанимларини пастга қулатишга интиладилар. Хуллас, амал бор жойда алам ҳам, адоват ҳам бўларкан. Мансаб ва мартаба мавжуд экан, олишув, тортишув, ҳасад ва маккорликлар тугамас экан. Энг ёмони, ҳасад ва адоватнинг на истеъдод, на фазилат, на ҳақиқатни тан олмаслигидир. Бу машъум ҳодиса ва йиртқичлик улуғ адибимиз Абдулла Қодирийнинг қисматига чанг солганидек, “Меҳробдан чаён” романининг бош қаҳрамони Анвар Мирзонинг ҳаётини ҳам барбод айлаган эди. Шу маънода Анварнинг кулфати – ҳамма замоннинг кулфати, бахтсизлиги – барча даврларга хос бахтсизликдир. Анвар оддий ва қашшоқ бир оиланинг фарзанди. У “ёшлигида бўшангина бир бола” бўлган. Болалик чоғларида ота-она бағрида яйраб кун кечиришни ҳам тақдир унга раво кўрмаган. У “ўз тенги болалар билан оз алоқа қилар, уларга кам аралашар ва ортиқча ўйнаб-кулмас, ҳамиша унинг кўзида бир мунг” яшириниб ётган. Етимлик эзиб, бағрини тилгани камлик қилганидек, йўқчилик, ночорлик ҳам унинг тийрак қалбини ҳасратга чулғаган. Ҳаёт уни қийинчилик ва машаққатларга нечоғлик эрта юзлаштирган бўлса, дунёнинг оқу қорасини танишга ўшанча вақтли рағбатлантирган. Ана шу боисдан Анвар ёш бўлсада, “жиддий ва кичкина мияси муҳокамага қобил, бошқа кишилар устига тушган бахтсизликдан мутаассир бўлувчи эди”.

Инсоннинг комил бўлиб шаклланишида оила, тарбия, таълим ва ижтимоий муҳитнинг ққандоқ таъсир кўрсатиши яхши маълум, албатта. Буларнинг мавқеи ва аҳамиятини заррача ҳам камайтирмаган ҳолда инсондаги туғма фазилатлар, уларнинг асоси ва илдизларини ҳам назардан соқит этмаслик лозим. Анвар характерини яратишда Абдулла Қодирий масаланинг шу жиҳатларини ҳам бутун нозиклиги ила инобатга олган. Роман фаслларидан бирида Анвар ҳақида шундай сўзлар битилган: “Бола чоғданоқ энг яхши кўрган нарсаси гулзор ва ундаги гуллар эди. Махдумнинг оиласига келиб тура бошлаганидан сўнг, боғчанинг гулзор қисмини ўз идораси остига олди… Гуллардан ҳеч кимга уздирмас, бир боланинг узиб олганини кўрса, ўзи ҳафа бўлганидек, болани ҳам хафа қилар эди. Болаларнинг дараги билан ҳар кимнинг уйида бўлган янги гуллардан кўчат ва уруғ олиб, йилдан-йилга гулзорни бойитди…”

Анвар Махдумникида таҳсил олар экан, ана шу гулзордан ажралмайди. Айниқса, ёз кунлари ўқишдан бўшаганда у кўп вақтини гуллар ичида ва “оқ нимранг, ола-зангор, малла-ложувард ва бошқа тус капалаклар” орасида ўтказар эди. Анварнинг ички дунёси, гўзалликка муносабати ва нафосат туйғуси мана шу анвойи гуллар – одамнинг руҳи ва кўнглини яйратадиган гулзор билан чамбарчас боғлиқ. Унинг Раънога бўлган муҳаббатини – гулга бўлган муҳаббатидан мутлақо ажратиб бўлмайди. Анвар учун гулнинг латифлиги билан – Раънонинг латифлиги, гулнинг зеболиги билан – Раънонинг зеболиги, яъни шеърий ҳусни айни бир нарса эди деса асло хато бўлмас. Абдулла Қодирий том маъноси ила сўз рассомидир. Сўз воситасида, сўздаги ранг, сўздаги бўёқлар орқали инсон руҳи ва ҳолат манзараларини чизишда Абдулла Қодирийнинг “панжасига панжа урмоқ” – бу ниҳоятда қийин, деярли мусобақа қилиб бўлмайдиган ҳунардир. Аммо шундай ёзувчи – мусаввир ҳам Раъно ҳусни-жамолининг мукаммал тасвирини яратишда ўзини ожиз сезади ва “мен рассом эмасман. Агар менда шу санъат бўлганда эди, сўз билан билжираб ўтирмас, шу ўринда сизга Раънонинг расмини тортиб кўрсатар-қўяр, фақат менга Раъно гулининг сувигина кўпроқ керак бўлар эди” дейди. Мен бу эътироф сўзларини қачон ўқимай, ҳар гал Анвар кўз олдимга келади. Бу гаплар, энг аввало, Анвар учун, Анварни ўйлаб айтилганга ўхшаб туюлаверади. Чунки ёзувчи ҳар қанча уринмасин, Раънога Анввар нигоҳи билан қараб бўлмаслигини, Раънонинг мукаммал расмини чизмоқ учун фақат Анвар бўлиш, фақат Анвар даражасида севиш зарурлигини билади. Раъно ёлғиз ҳуснда эмас, “фазл ва заковатда ҳам ўтган хон замонлари асрининг нодир учрайтиргон якто фозила қизларидан” эди. Анвар буни англар, англаган сайин эса ўзининг мавжудлигини Раъносиз тасаввур этолмасди.

Халқда “Ҳамма нарсага фаришта омин дейди”, деган бир қараш бор. Наҳотки, фаришта ҳазилга ҳам “Омин” деса? Наҳотки, самимий ва заиф бир ҳазилнинг таги ҳам зил бўлиб чиқса?

Раъно кичкина укалари – Маҳмуд ва Мансур билан айвонда ўтирибди. Онаси ошхонада манти пишираётир. Отаси аср намозига бориб келиш учун масжидга йўл олади. Кўп ўтмай Анвар ишдан қайтади. Раъно ўрнидан туриб Анварни қаршилайди. Анвар аввал ерда ўтирган Мансурни, кейин Раънонинг қўлидан олиб Масъудни эркалайди. Сўнг “симобий шоҳи салласини” олиб ёстиққа ташлайди ва “рўмоли билан қоп-қора бўлиб чиқа бошлаган муртини тузатади. Раъно эса қаршисида тик турибди. Энди улар орасидаги савол-жавобга диққат қилинг:

–Тинчликми?
–Бетинчлик? – деди кулиб Раъно.
–Айни муддао экан бўлмаса… Ҳа, айтгандек, – деди Анвар ўтирган супасига ишорат қилиб, – букун жой катта солинган?
–Меҳмон келар эмиш.

–Ёлғонинг қурсин, Раъно, – деди Анвар кулимсиб. – Қандай меҳмон?
–Мен қаёқдан билай, қандай меҳмон… Фотиҳага кишилар келар эмиш, деб эшитдим.
–Фотиҳаси қанақа?
–Билмасам қанақа.

Анвар ўйланиб яна кулимсиди:
–Сенинг фотиҳанг бўлмасин?
–Менинг қандай фотиҳам бўлсин: мен ҳали тирикман.
–Тескарига бурма, Раъно, балки сени эрга бермакчидирлар?

Раъно қизариб турди-да, яна гапни кулгиликка олди:
–Мени кимга берар эмишлар?
–Сеними? – деди кулиб Анвар. – Сени хондан бошқаси ким олсин?
Раъно қўлидаги укасига қараган ҳолда:
–Сиз шундай маслаҳат берсангиз… Мен қандай қилай! – деди ва Мансурни чақирди. – Тур, Мансур кетамиз”.

Бу гапларнинг ҳаммаси ҳазил. Ҳар қандай ошиқ-маъшуқ ўртасида шундай ҳазил бўлиши мумкин. Агар кунлардан бир кун Раънога хон совчи юборишини шўрлик Анвар билганида “Сени хондан бошқа ким олсин?” – дермиди? Тили кесилганда ҳам бу гапни айтмасди. Раъно-чи? Тотли ва эрка бир аччиғланиш бугун-эрта мудҳиш ҳақиқатга айланиши ва қисматига чанг солинишини зарра қадар сезганида ёки хаёлга келтирганида Анварнинг “маслаҳат”ига кўнгандай кўрсатармиди ўзини? Балки ёзувчи ҳазил йўли билан Анвар ва Раънонинг келажак тақдирига ишорат қилгандир? Аммо китобхон бу тўғрида ўйламайди ва бундай ишорат маънисига ишонгиси ҳам келмайди.
Анвар хон саройида бир неча йил хизмат қилган. Сарой ҳаётининг паст-баландларинигина эмас, ички зиддиятлари, адоватли тортишувлари ва тубан қарашларидан ҳам у яхши огоҳ. Анвардан бошқа бир киши бўлганида мирзобошилик мартабасига юксалишини эшитишиданоқ ўзининг энг зўр орзуси ушалишига ишонар, не-не ширин хаёлларга ғарқ бўлар, қанчадан-қанча режаларнинг амалга оширишни кўзларди. Ахир, бу – олий ишонч, обрў-эътиборда илгарилаш, кимсан – фалончи қиёфасида юзлаб амалдорлар, минг-минглаб фуқаролар устидан ҳукмронликни қўлга киритиш-ку! Кимга ёқмайди бундай зафар? Ким ўзини четга тортади бунақа омаддан? Ҳақиқатни айтадиган бўлсак – деярли ҳеч ким. Мансаб ва мартаба пиллапояларида баландлаш учун одам фарзанди нималардан кечмайди, нималарга ўзини урмайди, нималарни зиммасига олмайди дейсиз? Мансаб ва амалдорлик тарихи – қувончли, қудратли бир тарих эмас. Бу тарих маълум бир шаклда ва маълум бир нуқтаи назарда, қурбонлик, ҳақсизлик, ғирромлик, зўравонлик тарихи ҳамдир. Бунда – ҳатто ота – болани, оға – инини, қариндош – қариндошни, дўст – дўстни аямаган, бири – иккинчисидан ғолиб чиқиши учун қон тўккан, разолат, хиёнат, зулму зўравонлик йўлларида от ўйнатган. Айниқса, бизнинг тарихимизда бундай кулфат кўп, юракни ғаму ҳасратга буркайдиган бундай воқеа-ҳодисалар бисёрдир. Анвар ана шуларни ўзича чуқур мушоҳада айлашга қодир, Оллоҳ басират кўзини ёритган донишманд йигит эди. Янги мансаб ҳеч бир маънода унга хотиржамлик беролмаслигини, аксинча бошига туҳмат ва маломат тошлари олдингига қараганда кўпроқ ёғилишини у аввалдан биларди. Шунинг учун у Раънонинг “Сизни мирзабоши қилмоқчиларми?” деган саволига “Мени ҳар бало қилмоқчилар…”, дея жавоб қайтаради. Анварнинг мирзабоши бўлиши аллақачон шаҳарга овоза бўлган. Буни Анварнинг ўзи яхши билади. Аммо Раъно ундан шу ҳақида сўраганда “Овоза ҳақиқат эмасдур”, дея сирни унга ошкор этишни хоҳламайди. Раъно алдовга лаққа тушиб, ёлғонга инонаверадиган қизлардан эмас, албатта. Бу доно қиз ҳақиқатни билгиси келади ва дейди:

–Шамол бўлмаса, теракнинг боши қимирламас. Балки сизни мирзабоши тайин қилурлар.
–Мени мирзабоши тайин қилсалар яхшими, Раъно?
–Яхшими, ёмонми мен қайдан билай?
–Ёмон, Раъно.
–Нега ёмон?
–Ифлос иш. Агар бошқа касб топсам, ўрдани бутунлай ташлаб кетар эдим.
–Ифлос иш?… Сизнинг бек поччангиз ҳам шу хизматни қилар эди-ку?”

Чиндан ҳам шу хизматни кимдир бажариши керак. Анварнинг жонажон дўсти марҳум Насимнинг отаси Муҳаммад Ражаббек шу вазифада ишлаган, ўзига яраша яхши ном қозонган. Шу одам бир етимча, яъни Анварнинг бошини силаб, унга ҳиммат қўлини чўзган. “Бир жиҳатдан маъсулият, иккинчидан кўриниб турган истеъдод Муҳаммад Ражаббекни Анварга илтифот этишга мажбур қилганди”. Анвардаги маъсулият ҳам, истеъдод ҳам камол топиб борар, ўрдадаги фаолияти унинг таъсирчан кўнглида ҳар турли азоб ва алам қўзғарди. У буни энди Раънодан яширгиси келмас, ҳеч бировга айтиш мумкин бўлмаган гапларни ҳам унга изҳор этиш ҳолатига етган эди. Мана, Анварнинг дард-аламга йўғрилган ўша фикрлари: “Ўрдадаги тўкилиб турган гуноҳсиз қонлар, доим теваракдан эшитилиб турган оҳу зорлар менинг юрагимни эзади, тинчлигимни олади. Яна мен мирзобоши бўлиб қолсам, бу оҳу зорларнинг, тўкилган маъсум қонларнинг ичида бил феъл сузаман. Бу вақт менинг азобим бевосита бўлур. Балки бунда иштирок ҳам қилурман. Чунки хонга яхши кўриниш учун кўп ишларни унинг истагича кўрсатиш, зулм пичоғини қайраб бериш, шу мансабда узоқ яшамоқнинг асосий шартидир. Лекин мен бундай виждонсизлик учун яратилмаган ўхшайман”. Дарҳақиқат, худди шундай: Анвар зулм ва зўравонликка бош қўшолмас, жаллодликлардан ҳазар қилар, хонга яхши кўринмоқ учун турланиб, тусланолмас, мансаб ҳирси ила зулм пичоғини қайрашга бел боғлолмасди. У, шафққат, меҳр-мурувват ва инсоф соҳиби эди. Найрангбоз, жиноятчи, адолатсиз ва сўқир хон муҳитида у маънан бегона эди. Анвар “Мадҳу сано, олқиш ва дуо замирига яширинган зулмдан фарёд, ҳақсизликдан дод маъноларига малҳам бўлиш, албатта, менинг қўлимдан келмас”, деганида минг бора ҳақ эди.
Шунча нарсани билган, шунча фожеани мушоҳада қилган ва шунчалик мансабдан қочиш туйғусига эга киши мирзобошилик мансабини қабул этмаслиги табиий. Аммо Анвар мирзобошиликни қабул қилади. Буни қандай тушуниш керак? Сабаблари нимада бунинг? Асосий сабаб битта: Раъно ва унинг ишқи.

Абдулла Қодирий ёзади: “Истиқбол сўзини ҳар ким ҳар турли тушунади. Анвар ўз истиқболини ёлғиз муҳаббат орқали кўрар эди. Ота-онанинг чароғини ёқиш учун аввало ўзига бир шамъи ҳаёт топмоқчи ва ўзи шамсиз туриб ота-онага чароғ ёқишни асло тасаввур қилолмас, яъни истиқбол Анварнинг фарди ҳаётида ёлғиз муҳаббат эди”. Раъно ҳақиқатда Анварнинг ҳаёт шамъи, муҳаббат унинг истиқбол шуъласи эди. Шу шамъсиз ҳаёти равшан бўлмаслигини, шу истиқбол шуъласисиз яшаш маъноси бой берилажагини у биларди. Билмаганида ёрқин тасаввур қилиб тургани қалтис ва таҳликали йўлдан юришга сира-сира розилик бермасди. Ўрда аҳволига доир фикрларни эшитган Раънода Анварга ачиниш ҳисси туғилади. Айни пайтда унинг ақли, содда идроки тадбирсизлик ва торликни ҳам тан олмайди. Унингча, “яхши ният билан мирзоликни қабул” қилиш, аҳолидан ёрдам қўлини йиғмаслик барча гуноҳни Анварнинг бўйнидан соқит этади. Бундоқ қаралганда, бу ҳақ гап. Тўғриликка содиқ ва собит одамни йўлдан оздириш мушкул. Аммо у яшаётган ва фаолиятда бўлган муҳитда тўғрилик, халқпарварликнинг бозори касод бўлса-чи? Одамлар ростлик атрофида бирлашишни хоҳлашмаса, эл-юрт ғамидан бағри тилка-пора бўлаётган кишини яккалашса-чи? Унда нима бўлади? Яхшиси, гапни Анвардан эшитинг: “Сен тамоман бошқача тушунган бир масала, сенинг ҳаракатинг ва истагинг аксича натижаланиб турса. Руҳан эзиласан, виждонан азобланасан. Мана мушкилот шу нуқтададир. Йўқса гардондан соқит қилиб қўйиш ҳар нарсадан ҳам қулай вазифа, аммо маъновий мағлубият оғир масала, Раъно”.

Анварнинг асл мақсад-муддаоси Раънога равшанлашган эди. Ҳа, маъновий мағлубият оғир масала. Бизнинг жафокаш юртимизда юзага келган ожизлик, журъатсизлик, қадрсизлик, номуссизликларнинг аксарияти маъновий мағлубиятнинг ҳосиласидир. Фикр эрксизлиги, ҳуқуқсизлик офатлари, моддий қашшоқлик, иқтисодий-сиёсий мутелик – булар ҳам маънавий ғолибиятнинг ашаддий кушандалари эрур. Шунинг учун асрлар мобайнида Туркистон маънавий-руҳоний таназзул азоб-уқубатларини чеккан. Маънавий мағлубиятга кўникиш, ундан ҳақоратланмаслик, қандоқ қилиб бўлса-да моддий-жисмоний имтиёз ва муваффақиятларни қўлга киритиш иштиёқи умумий “удум”га айланган. Бунга саводсизлик, жаҳолат, нодонлик, гўллик каби ўнлаб ноқисликлар яқиндан ёрдам берган. Натижада хонлик, подшоҳлик, амирлик саройи ва маъмурият идораларида мустақил фикрлашдан маҳрум, иродаси беҳад суст, ўзининг шахсий манфаатини ҳар нарсадан баланд кўрувчи югурдак ва ижрочиларнинг сони асрдан-асрга кўпайиб, ортгандан ортиб борган. Шу учун порахўрлик, юлғичлик авж олган. Шу учун оломончилик кенг қулоч ёзган, миллионлаб кишилар қул бўлиб туғилиб, тасаввурга сиғмас қул ҳаётини яшаб, бу фоний дунёни қул бўлиб тарк айлаб кетаверганлар. Лекин Анварга ўхшаб руҳан эзилган, виждонан азобланувчи амалдорларнинг сони ҳамма даврларда ҳам беҳад кам бўлган. Шу тариқа амал ва амалдорлик халқни хароб айлайдиган қўрқинч куч ва тараққиёт кушандасини тамсил этган. Анварнинг ҳасрат ва надомат ила айтилган сўзлари бизни ана шундай оғир ва қайғули мулоҳазаларга чорлайди.

Энди асосий масалага қайтсак. Бир неча дақиқалик сукутдан сўнг Раъно Анвардан сўрайди:
–Демак, мирзобошиликни қабул қилмайсиз?
–Агар топширсалар, қабул қиламан. Чунки отанг буни мендан талаб қилади.!
–Отамнинг қандай бийлиги бор?

Адиб айтмоқчи, охирги савол ҳақиқатда Анварни энтиктирган маъсум савол эди. Шу боис Анвар шошмасдан, Раънони бир фурсат кўздан кечириб, яна ўша энтикиш билан “Жуда катта бийлиги бор!” дейди. Бу улуғ бийлик, яъни ҳукмронлик Раънонинг бийлиги, безавол ишқнинг ҳукмронлиги эди. Анвар ҳам, Раъно ҳам ҳасад, разолат ва адоват хуружи неларга қодирлигини ҳали ёрқин тасаввур этишолмас эди.

“Тақдир деган подшоҳ бўлса, ошиқларнинг ҳоли танг”, деганларидек, Раънонинг хон харамига боришига йўл очувчи яширин бир сабаблар ҳам бор эдики, бу бевосита Солиҳ махдумнинг ўтмиши ва шажараси билан боғлиқдир. Солиҳ махдум романдаги энг пишиқ ишланган образ эканлиги маълум. Ўқувчини у ҳам жуда қизиқтиради, ҳам кўп мушоҳадага чорлайди. Қоралай десангиз – уни тўла қоралолмайсиз. Айблай десангиз – қай бир жойда махдум, “шу учун ҳам мени айблаб бўладими?” деб тургандай. Мақтамоқчи бўлсангиз – баъзи ишлари ва нокасликларини кўриб, “Э, садқаи одам кет!” дегингиз келади. Баъзан Раънони ўйлаб, гоҳо Анварнинг раъйига қараб, таънаю маломатга ҳам тил айланмай қолади. Бундоқ ўйлаб кўрилса, махдум жаноблари салбий ё ижодий дея (қатъий равишда) “рамка”га солинадиган қаҳрамон эмас экан. Муҳими, уни билиш ва тушуниш экан. Зеро, махдум инсон табиатидаги камчилик ва чиркиндан чиркин иллатларнигинамас, ички мураккаблик, ишониш қийин бўлган нафсоний эврлишларни ҳам очиб берадиган серқирра бир образдир. Махдум ҳақида сўзлаганда, ёзувчи тўғри таъкидлаганидек, “унинг шахсига хиёнат ва бўҳтон қилишдан” сақланмоқ лозим. Ҳақиқатда у хасис. Моддий келими яхши, “устоз мулла Солиҳ махдум” бўлиб танилган вақтларда ҳам “кўйлак, иштонининг аксар етти-саккиз жойидан ямоғи бўлади. Етти қишдан бери гуппи-чопон” янгиланмайди. “Фақат қиш келиб кетган сайин алак гуппининг енги ўзгарибгина туради ва астари йил сайин янгидан-янги ямоқлар билан бойийди. Шу гуппи бутун умрида биргина мартаба ва “шунда ҳам махдумдан берухсат” тоғора юзини кўрган. Ёки “беш-олти қайта бошлатиб қўнжи бир қаричга келган айбаки маҳси, чарми уст-устига уюлиб ердан уч эллик чамаси кўтарилган, икки чорак вазнлик кафш”ни айтмайсизми? “Ҳарчанд эҳтиёт қилинса ҳам неча жойдан попилтириғи осилган оқ бўз салла”-чи? Унинг “ёши” маҳалланинг кўпчилик кишиларига маълум ҳам эмас. Махдумнинг рўзғор юритишдаги зиқналикларини таърифлайман десангиз, Раънонинг “кулгулик учун” ёзилган мана бу сўзларидан ошириб бир нима айтолмайсиз:

Ёғлар тўкилса ерга, ётиб ялар тақсирим,
Бўлса бозорда пастлик, сотиб олар тақсирим…

Отаси вафот этганда Солиҳ махдум “йигирма ёшлик талаба” бўлган. Ўзидан бир неча ёш каттароқ акаси отасининг ўлимидан сўнг Марғилонга имом бўлиб. оиласини кўчириб кетган. Онаси ва Наима исмли ўн олти ёшлик синглиси билан махдум Қўқонда қолган. Бирор жойдан даромад йўқ. Оила кўп тангликка тушиб қийналган. Охири Солиҳ махдум таҳсилни тарк этиб, қорин тўйдирарлик касб излашга мажбур бўлган. Одамда нафрат қўзғайдиган унинг айрим ҳаракатлари, хусусан, хасислиги ана шу қаттиқчиликларнинг руҳга сингиб қолган ёмон таъсирлари бўлиши мумкин. Хасислик томир отган вужудда тама барг ёзади. Махдумнинг хасислигини ҳам, тамагирлигини ҳам тушунса бўлади. Лекин унда ҳорисона бир ичи қоралик ҳам бор. Бу офатга у қачон йўлиққан? Бу ҳам етимлик, йўқчилик асоратими? Бу саволга тўғри ва қаноатланарли жавоб топмоқ учун сал олдинга – махдумнинг шажаравий тарихига бир назар ташлаш зарурияти туғилади. Юқорида айтилганидек, махдум отасидан ажралганида йигирма ёшлик талаба эди. Демак, бунгача унинг характери деярли шаклланган. Келажакдаги мақсад ва вазифалар ҳам мавҳум бўлмаган. Ахир, у кимсан – Олимхон ва Умархон даврларида муфтилик, қозилик мансабларида хизмат қилган баланд нуфузли бир амалдорнинг невараси эди. “Ота-боболари хонлар қошида мумтоз, халқ назарида “шарафли ва муҳтарам мавқени” маҳкам сақлаб келган киши ўзининг кибор ўтмиши, қондан қонга кўчиб келган ҳиссиётларидан қандай қилиб тамоман жудо бўлади? Махдумнинг отасидан омад юз бурмаганида, у оддий мактабдор бўлишни хаёлга келтирармиди? Асло келтирмасди. Қўқоннинг энг эътиборли мадрасасида неча йиллар мударрислик қилган ва шахсан Маъдалихоннинг назарига тушган одамнинг фарзандига нега амал ва юқори мартаба эшиклари очилмасин? Махдум амалга сиғинади. Катта амалдорни кўрса жонини қўйгани жой тополмай қолади. Нега? Чунки у ўсган муҳитдаги ахлоқ шундай бўлган. У худди шундай нуқтаи назар билан тарбияланган. Агар ўша “мумтоз силсила” махдумгача етиб келганида борми, манаман деган айёр, юлғич мансабдорни ҳам у доғда қолдириши шубҳасиз эди. Лекин…

“Туркистон хонлиги тарихидан хабардор кишиларга маълумдирким, Амир Умахон охир умрида ўз саройидаги ёш канизаклардан бирига муҳаббат қўяди. Каниз ёш бўлганлиги ва балоғатга етмаганлиги учун уни никоҳга ололмай, вақт кутади. Шу кутиш йилларида Умархон муродига етолмай, вафот қилади, тахтга ўғли Маъдалихон минади. Орадан бир неча йиллар ўтиб, бояги каниз қиз балоғатга эришади ва бир ҳуснига ўн ҳусн қўшилиб, отанинг боласи бўлган Маъдалихонни ҳам ўзига ошиқ қилади”. Ёш хон бу паривашнинг дардида неча йиллар ёниб-куяди. Аммо аҳли уламо қизни Маъдалига “она мақомида ҳисоблаб”, хоннинг унга уйланишини шариат номидан таъқиқлайдилар. Ҳукмдор истаса бу дунёда нима ишлар амалга ошмайди, дейсиз? Орзусига қарши чиққан уламони хон жаноблари бирин-кетин “илмий” фаолиятдан четлаштиради. Орадан анча вақт ўтказиб, оғзи ошга етган янги уламога у фатво сўраб мурожаат қилганда улар “отангиз марҳум: “никоҳланаман” деб айтган бўлсалар ҳам “никоҳландим” деб айтмаганлар. Бас, амиралмўъмин мазкурани (яъни канизакни – И.Ҳ.) ўз нафсларига ақди шаръий қилсалар жоиз ва дурустдир”, — дея хоннинг тўй ва томошалар билан мурод-мақсадига етишга кенг йўл очиб берадилар. Гўзал канизакнинг таърифини эшитган ва унга ғойибона ошиқ бўлган Бухоро амири Насруллога бу хабар етиб боргач, уламойи киромнинг таскари фатвоси билан Фарғона устига у юриш қилиб, Маъдалихонни қатл этади. Унга фатво ёзиб берган олимлардан бир нечаси таъқибга учраб, бир нечалари қочиб қутиладилар. Шулардан бири махдумнинг отаси бўлиб, у бошга тушган кулфатдан сўнг кўп яшолмай, ўлган эди. Буларнинг барчаси махдумнинг кўз ўнгида содир бўлган, бамисоли оғир тош хотирасида ўрнашиб қолган эди. Шу-шу оиланинг бой берилган имтиёз ва шарафи Солиҳ махдумга тинчлик бермайди. Унинг бағрида мудраб, яшириниб ётган меросий ҳис-туйғулар Анварни жаҳд билан сармунший бўлишга кўндиришга уринаётганда гўё бирданига бош кўтаради: “Ойига қирқ тилло вазифа, анвойи ҳадияи шоҳона, яна – элдан кўриладиган обрў, ҳурмат, ҳай, ҳай, ҳай…”.

Махдумнинг қалбини ўртаган, ичдан уни доимо “ҳай, ҳай”латган асосий ҳақиқат ана шу эди. Хўш, одамлар нимага мансаб учун интилишади? Махдумнинг узоқни кўра билганлигига қойил, албатта. У таъкидлаганга ўхшаш имконият ва имтиёзлардан маҳрум этилсин – ҳеч биров мансабу мартабага яқин йўламайди. Шу маънода махдумнинг реалистлиги мансаб “фалсафа”сини, сафсатага берилмасдан тўғри талқин қилишга уриниши мақбулдир. Шу билан бир қаторда махдум типидаги одамлар нечоғлик пишиқ ва билағон бўлишмасин, тақдирнинг ногаҳоний зарбаларидан ҳам четга қочолмайдилар. Ва ўзлари инонган, ўзлари орзу қилган, ўзлари идеаллаштирган хосиятсиз бир кучнинг шарафсиз қурбонлари сафидан жой оладилар.

Мана бу қиёсга эътибор беринг: махдумнинг отаси канизак можоросига аралашади, Маъдалихонни қўллаб фатво берувчилар томонида туради. Шу учун Бухоро амири золим Насрулло қаҳрига йўқилиб, ғам-ғусса ва мардудликка дош беролмай ўлиб кетади. Унинг ўғли эса Худоёрхонга қизимни бераман деб мусибат жарига қулайди. Ота гўзал канизак воситасида бир ҳукмдорга ёқиш ва мавқеини мустаҳкамлашни кўзлаган бўлса. ўғил иккинчи бир хон билан наслан яқинлашиш умидида ўз қизининг бахтига чанг солиб. шармандаю шармисор бўлади. Натижа эса битта: нафс ва тамага қурбонлик. Бадбахт махдумнинг тамани қоралаб, унинг катта “қопқон”ига бўйнидан илингани ниҳоятда ачинарли, албатта. Умуман, инсон қисмати беҳад мураккаб ва чигалдирки, Қодирий асарларини қанча ўқисангиз, бунга ўшанча иқрор бўласиз.

10 APREL — BUYUK ADIB ABDULLA QODIRIY TAVALLUDINING 127 YILLIGI

Ma’lumki, dunyo bir joyda to’xtab turmaydi: doimo o’zgarib, yangilanib boradi. Shuning uchun, dunyodagi ko’pdan-ko’p voqea-hodisalarda ham albatta o’zgarishlar, yangilanishlar sodir bo’ladi. Lekin ularning mazmun-mohiyatiga chuqurroq nazar tashlansa, o’zgarish ma’no yoki mantiqda emas, shaklda ekanligiga tan berishga to’g’ri keladi. Masalan, kattaroq amalga erishish yoxud amaldan amalga ko’tarilish voqeasini olaylik.

Ibrohim HAQQUL
MA’NAVIY MAG’LUBIYAT – ZABUNLIK ERUR

Ma’lumki, dunyo bir joyda to’xtab turmaydi: doimo o’zgarib, yangilanib boradi. Shuning uchun, dunyodagi ko’pdan-ko’p voqea-hodisalarda ham albatta o’zgarishlar, yangilanishlar sodir bo’ladi. Lekin ularning mazmun-mohiyatiga chuqurroq nazar tashlansa, o’zgarish ma’no yoki mantiqda emas, shaklda ekanligiga tan berishga to’g’ri keladi. Masalan, kattaroq amalga erishish yoxud amaldan amalga ko’tarilish voqeasini olaylik. Albatta, shu haqida avval xalq orasida gap tarqaladi. Goh pinhona, goh oshkora muhokama boshlanadi. Muhokamalar ba’zan bahsga aylanadi. Boshiga “baxt qushi” qo’nish ehtimoli bor bo’lgan kishining tarafdorlari quvonchni ichga sig’dirolmay qolishsa, uni yoqtirmaydigan, unga adovat nazari bilan qaraydiganlar qarshi kurashga kirishib, nima qilib bo’lsa hamki, yo’lni to’sish, g’animlarini pastga qulatishga intiladilar. Xullas, amal bor joyda alam ham, adovat ham bo’larkan. Mansab va martaba mavjud ekan, olishuv, tortishuv, hasad va makkorliklar tugamas ekan. Eng yomoni, hasad va adovatning na iste’dod, na fazilat, na haqiqatni tan olmasligidir. Bu mash’um hodisa va yirtqichlik ulug’ adibimiz Abdulla Qodiriyning qismatiga chang solganidek, “Mehrobdan chayon” romanining bosh qahramoni Anvar Mirzoning hayotini ham barbod aylagan edi. Shu ma’noda Anvarning kulfati – hamma zamonning kulfati, baxtsizligi – barcha davrlarga xos baxtsizlikdir. Anvar oddiy va qashshoq bir oilaning farzandi. U “yoshligida bo’shangina bir bola” bo’lgan. Bolalik chog’larida ota-ona bag’rida yayrab kun kechirishni ham taqdir unga ravo ko’rmagan. U “o’z tengi bolalar bilan oz aloqa qilar, ularga kam aralashar va ortiqcha o’ynab-kulmas, hamisha uning ko’zida bir mung” yashirinib yotgan. Yetimlik ezib, bag’rini tilgani kamlik qilganidek, yo’qchilik, nochorlik ham uning tiyrak qalbini hasratga chulg’agan. Hayot uni qiyinchilik va mashaqqatlarga nechog’lik erta yuzlashtirgan bo’lsa, dunyoning oqu qorasini tanishga o’shancha vaqtli rag’batlantirgan. Ana shu boisdan Anvar yosh bo’lsada, “jiddiy va kichkina miyasi muhokamaga qobil, boshqa kishilar ustiga tushgan baxtsizlikdan mutaassir bo’luvchi edi”.

Insonning komil bo’lib shakllanishida oila, tarbiya, ta’lim va ijtimoiy muhitning qqandoq ta’sir ko’rsatishi yaxshi ma’lum, albatta. Bularning mavqei va ahamiyatini zarracha ham kamaytirmagan holda insondagi tug’ma fazilatlar, ularning asosi va ildizlarini ham nazardan soqit etmaslik lozim. Anvar xarakterini yaratishda Abdulla Qodiriy masalaning shu jihatlarini ham butun nozikligi ila inobatga olgan. Roman fasllaridan birida Anvar haqida shunday so’zlar bitilgan: “Bola chog’danoq eng yaxshi ko’rgan narsasi gulzor va undagi gullar edi. Maxdumning oilasiga kelib tura boshlaganidan so’ng, bog’chaning gulzor qismini o’z idorasi ostiga oldi… Gullardan hech kimga uzdirmas, bir bolaning uzib olganini ko’rsa, o’zi hafa bo’lganidek, bolani ham xafa qilar edi. Bolalarning daragi bilan har kimning uyida bo’lgan yangi gullardan ko’chat va urug’ olib, yildan-yilga gulzorni boyitdi…”

Anvar Maxdumnikida tahsil olar ekan, ana shu gulzordan ajralmaydi. Ayniqsa, yoz kunlari o’qishdan bo’shaganda u ko’p vaqtini gullar ichida va “oq nimrang, ola-zangor, malla-lojuvard va boshqa tus kapalaklar” orasida o’tkazar edi. Anvarning ichki dunyosi, go’zallikka munosabati va nafosat tuyg’usi mana shu anvoyi gullar – odamning ruhi va ko’nglini yayratadigan gulzor bilan chambarchas bog’liq. Uning Ra’noga bo’lgan muhabbatini – gulga bo’lgan muhabbatidan mutlaqo ajratib bo’lmaydi. Anvar uchun gulning latifligi bilan – Ra’noning latifligi, gulning zeboligi bilan – Ra’noning zeboligi, ya’ni she’riy husni ayni bir narsa edi desa aslo xato bo’lmas. Abdulla Qodiriy tom ma’nosi ila so’z rassomidir. So’z vositasida, so’zdagi rang, so’zdagi bo’yoqlar orqali inson ruhi va holat manzaralarini chizishda Abdulla Qodiriyning “panjasiga panja urmoq” – bu nihoyatda qiyin, deyarli musobaqa qilib bo’lmaydigan hunardir. Ammo shunday yozuvchi – musavvir ham Ra’no husni-jamolining mukammal tasvirini yaratishda o’zini ojiz sezadi va “men rassom emasman. Agar menda shu san’at bo’lganda edi, so’z bilan biljirab o’tirmas, shu o’rinda sizga Ra’noning rasmini tortib ko’rsatar-qo’yar, faqat menga Ra’no gulining suvigina ko’proq kerak bo’lar edi” deydi. Men bu e’tirof so’zlarini qachon o’qimay, har gal Anvar ko’z oldimga keladi. Bu gaplar, eng avvalo, Anvar uchun, Anvarni o’ylab aytilganga o’xshab tuyulaveradi. Chunki yozuvchi har qancha urinmasin, Ra’noga Anvvar nigohi bilan qarab bo’lmasligini, Ra’noning mukammal rasmini chizmoq uchun faqat Anvar bo’lish, faqat Anvar darajasida sevish zarurligini biladi. Ra’no yolg’iz husnda emas, “fazl va zakovatda ham o’tgan xon zamonlari asrining nodir uchraytirgon yakto fozila qizlaridan” edi. Anvar buni anglar, anglagan sayin esa o’zining mavjudligini Ra’nosiz tasavvur etolmasdi.

Xalqda “Hamma narsaga farishta omin deydi”, degan bir qarash bor. Nahotki, farishta hazilga ham “Omin” desa? Nahotki, samimiy va zaif bir hazilning tagi ham zil bo’lib chiqsa?

Ra’no kichkina ukalari – Mahmud va Mansur bilan ayvonda o’tiribdi. Onasi oshxonada manti pishirayotir. Otasi asr namoziga borib kelish uchun masjidga yo’l oladi. Ko’p o’tmay Anvar ishdan qaytadi. Ra’no o’rnidan turib Anvarni qarshilaydi. Anvar avval yerda o’tirgan Mansurni, keyin Ra’noning qo’lidan olib Mas’udni erkalaydi. So’ng “simobiy shohi sallasini” olib yostiqqa tashlaydi va “ro’moli bilan qop-qora bo’lib chiqa boshlagan murtini tuzatadi. Ra’no esa qarshisida tik turibdi. Endi ular orasidagi savol-javobga diqqat qiling:

–Tinchlikmi?
–Betinchlik? – dedi kulib Ra’no.
–Ayni muddao ekan bo’lmasa… Ha, aytgandek, – dedi Anvar o’tirgan supasiga ishorat qilib, – bukun joy katta solingan?
–Mehmon kelar emish.

–Yolg’oning qursin, Ra’no, – dedi Anvar kulimsib. – Qanday mehmon?
–Men qayoqdan bilay, qanday mehmon… Fotihaga kishilar kelar emish, deb eshitdim.
–Fotihasi qanaqa?
–Bilmasam qanaqa.

Anvar o’ylanib yana kulimsidi:
–Sening fotihang bo’lmasin?
–Mening qanday fotiham bo’lsin: men hali tirikman.
–Teskariga burma, Ra’no, balki seni erga bermakchidirlar?

Ra’no qizarib turdi-da, yana gapni kulgilikka oldi:
–Meni kimga berar emishlar?
–Senimi? – dedi kulib Anvar. – Seni xondan boshqasi kim olsin?
Ra’no qo’lidagi ukasiga qaragan holda:
–Siz shunday maslahat bersangiz… Men qanday qilay! – dedi va Mansurni chaqirdi. – Tur, Mansur ketamiz”.

Bu gaplarning hammasi hazil. Har qanday oshiq-ma’shuq o’rtasida shunday hazil bo’lishi mumkin. Agar kunlardan bir kun Ra’noga xon sovchi yuborishini sho’rlik Anvar bilganida “Seni xondan boshqa kim olsin?” – dermidi? Tili kesilganda ham bu gapni aytmasdi. Ra’no-chi? Totli va erka bir achchig’lanish bugun-erta mudhish haqiqatga aylanishi va qismatiga chang solinishini zarra qadar sezganida yoki xayolga keltirganida Anvarning “maslahat”iga ko’nganday ko’rsatarmidi o’zini? Balki yozuvchi hazil yo’li bilan Anvar va Ra’noning kelajak taqdiriga ishorat qilgandir? Ammo kitobxon bu to’g’rida o’ylamaydi va bunday ishorat ma’nisiga ishongisi ham kelmaydi.
Anvar xon saroyida bir necha yil xizmat qilgan. Saroy hayotining past-balandlarinigina emas, ichki ziddiyatlari, adovatli tortishuvlari va tuban qarashlaridan ham u yaxshi ogoh. Anvardan boshqa bir kishi bo’lganida mirzoboshilik martabasiga yuksalishini eshitishidanoq o’zining eng zo’r orzusi ushalishiga ishonar, ne-ne shirin xayollarga g’arq bo’lar, qanchadan-qancha rejalarning amalga oshirishni ko’zlardi. Axir, bu – oliy ishonch, obro’-e’tiborda ilgarilash, kimsan – falonchi qiyofasida yuzlab amaldorlar, ming-minglab fuqarolar ustidan hukmronlikni qo’lga kiritish-ku! Kimga yoqmaydi bunday zafar? Kim o’zini chetga tortadi bunaqa omaddan? Haqiqatni aytadigan bo’lsak – deyarli hech kim. Mansab va martaba pillapoyalarida balandlash uchun odam farzandi nimalardan kechmaydi, nimalarga o’zini urmaydi, nimalarni zimmasiga olmaydi deysiz? Mansab va amaldorlik tarixi – quvonchli, qudratli bir tarix emas. Bu tarix ma’lum bir shaklda va ma’lum bir nuqtai nazarda, qurbonlik, haqsizlik, g’irromlik, zo’ravonlik tarixi hamdir. Bunda – hatto ota – bolani, og’a – inini, qarindosh – qarindoshni, do’st – do’stni ayamagan, biri – ikkinchisidan g’olib chiqishi uchun qon to’kkan, razolat, xiyonat, zulmu zo’ravonlik yo’llarida ot o’ynatgan. Ayniqsa, bizning tariximizda bunday kulfat ko’p, yurakni g’amu hasratga burkaydigan bunday voqea-hodisalar bisyordir. Anvar ana shularni o’zicha chuqur mushohada aylashga qodir, Olloh basirat ko’zini yoritgan donishmand yigit edi. Yangi mansab hech bir ma’noda unga xotirjamlik berolmasligini, aksincha boshiga tuhmat va malomat toshlari oldingiga qaraganda ko’proq yog’ilishini u avvaldan bilardi. Shuning uchun u Ra’noning “Sizni mirzaboshi qilmoqchilarmi?” degan savoliga “Meni har balo qilmoqchilar…”, deya javob qaytaradi. Anvarning mirzaboshi bo’lishi allaqachon shaharga ovoza bo’lgan. Buni Anvarning o’zi yaxshi biladi. Ammo Ra’no undan shu haqida so’raganda “Ovoza haqiqat emasdur”, deya sirni unga oshkor etishni xohlamaydi. Ra’no aldovga laqqa tushib, yolg’onga inonaveradigan qizlardan emas, albatta. Bu dono qiz haqiqatni bilgisi keladi va deydi:

–Shamol bo’lmasa, terakning boshi qimirlamas. Balki sizni mirzaboshi tayin qilurlar.
–Meni mirzaboshi tayin qilsalar yaxshimi, Ra’no?
–Yaxshimi, yomonmi men qaydan bilay?
–Yomon, Ra’no.
–Nega yomon?
–Iflos ish. Agar boshqa kasb topsam, o’rdani butunlay tashlab ketar edim.
–Iflos ish?… Sizning bek pochchangiz ham shu xizmatni qilar edi-ku?”

Chindan ham shu xizmatni kimdir bajarishi kerak. Anvarning jonajon do’sti marhum Nasimning otasi Muhammad Rajabbek shu vazifada ishlagan, o’ziga yarasha yaxshi nom qozongan. Shu odam bir yetimcha, ya’ni Anvarning boshini silab, unga himmat qo’lini cho’zgan. “Bir jihatdan ma’suliyat, ikkinchidan ko’rinib turgan iste’dod Muhammad Rajabbekni Anvarga iltifot etishga majbur qilgandi”. Anvardagi ma’suliyat ham, iste’dod ham kamol topib borar, o’rdadagi faoliyati uning ta’sirchan ko’nglida har turli azob va alam qo’zg’ardi. U buni endi Ra’nodan yashirgisi kelmas, hech birovga aytish mumkin bo’lmagan gaplarni ham unga izhor etish holatiga yetgan edi. Mana, Anvarning dard-alamga yo’g’rilgan o’sha fikrlari: “O’rdadagi to’kilib turgan gunohsiz qonlar, doim tevarakdan eshitilib turgan ohu zorlar mening yuragimni ezadi, tinchligimni oladi. Yana men mirzoboshi bo’lib qolsam, bu ohu zorlarning, to’kilgan ma’sum qonlarning ichida bil fe’l suzaman. Bu vaqt mening azobim bevosita bo’lur. Balki bunda ishtirok ham qilurman. Chunki xonga yaxshi ko’rinish uchun ko’p ishlarni uning istagicha ko’rsatish, zulm pichog’ini qayrab berish, shu mansabda uzoq yashamoqning asosiy shartidir. Lekin men bunday vijdonsizlik uchun yaratilmagan o’xshayman”. Darhaqiqat, xuddi shunday: Anvar zulm va zo’ravonlikka bosh qo’sholmas, jallodliklardan hazar qilar, xonga yaxshi ko’rinmoq uchun turlanib, tuslanolmas, mansab hirsi ila zulm pichog’ini qayrashga bel bog’lolmasdi. U, shafqqat, mehr-muruvvat va insof sohibi edi. Nayrangboz, jinoyatchi, adolatsiz va so’qir xon muhitida u ma’nan begona edi. Anvar “Madhu sano, olqish va duo zamiriga yashiringan zulmdan faryod, haqsizlikdan dod ma’nolariga malham bo’lish, albatta, mening qo’limdan kelmas”, deganida ming bora haq edi.
Shuncha narsani bilgan, shuncha fojeani mushohada qilgan va shunchalik mansabdan qochish tuyg’usiga ega kishi mirzoboshilik mansabini qabul etmasligi tabiiy. Ammo Anvar mirzoboshilikni qabul qiladi. Buni qanday tushunish kerak? Sabablari nimada buning? Asosiy sabab bitta: Ra’no va uning ishqi.

Abdulla Qodiriy yozadi: “Istiqbol so’zini har kim har turli tushunadi. Anvar o’z istiqbolini yolg’iz muhabbat orqali ko’rar edi. Ota-onaning charog’ini yoqish uchun avvalo o’ziga bir sham’i hayot topmoqchi va o’zi shamsiz turib ota-onaga charog’ yoqishni aslo tasavvur qilolmas, ya’ni istiqbol Anvarning fardi hayotida yolg’iz muhabbat edi”. Ra’no haqiqatda Anvarning hayot sham’i, muhabbat uning istiqbol shu’lasi edi. Shu sham’siz hayoti ravshan bo’lmasligini, shu istiqbol shu’lasisiz yashash ma’nosi boy berilajagini u bilardi. Bilmaganida yorqin tasavvur qilib turgani qaltis va tahlikali yo’ldan yurishga sira-sira rozilik bermasdi. O’rda ahvoliga doir fikrlarni eshitgan Ra’noda Anvarga achinish hissi tug’iladi. Ayni paytda uning aqli, sodda idroki tadbirsizlik va torlikni ham tan olmaydi. Uningcha, “yaxshi niyat bilan mirzolikni qabul” qilish, aholidan yordam qo’lini yig’maslik barcha gunohni Anvarning bo’ynidan soqit etadi. Bundoq qaralganda, bu haq gap. To’g’rilikka sodiq va sobit odamni yo’ldan ozdirish mushkul. Ammo u yashayotgan va faoliyatda bo’lgan muhitda to’g’rilik, xalqparvarlikning bozori kasod bo’lsa-chi? Odamlar rostlik atrofida birlashishni xohlashmasa, el-yurt g’amidan bag’ri tilka-pora bo’layotgan kishini yakkalashsa-chi? Unda nima bo’ladi? Yaxshisi, gapni Anvardan eshiting: “Sen tamoman boshqacha tushungan bir masala, sening harakating va istaging aksicha natijalanib tursa. Ruhan ezilasan, vijdonan azoblanasan. Mana mushkilot shu nuqtadadir. Yo’qsa gardondan soqit qilib qo’yish har narsadan ham qulay vazifa, ammo ma’noviy mag’lubiyat og’ir masala, Ra’no”.

Anvarning asl maqsad-muddaosi Ra’noga ravshanlashgan edi. Ha, ma’noviy mag’lubiyat og’ir masala. Bizning jafokash yurtimizda yuzaga kelgan ojizlik, jur’atsizlik, qadrsizlik, nomussizliklarning aksariyati ma’noviy mag’lubiyatning hosilasidir. Fikr erksizligi, huquqsizlik ofatlari, moddiy qashshoqlik, iqtisodiy-siyosiy mutelik – bular ham ma’naviy g’olibiyatning ashaddiy kushandalari erur. Shuning uchun asrlar mobaynida Turkiston ma’naviy-ruhoniy tanazzul azob-uqubatlarini chekkan. Ma’naviy mag’lubiyatga ko’nikish, undan haqoratlanmaslik, qandoq qilib bo’lsa-da moddiy-jismoniy imtiyoz va muvaffaqiyatlarni qo’lga kiritish ishtiyoqi umumiy “udum”ga aylangan. Bunga savodsizlik, jaholat, nodonlik, go’llik kabi o’nlab noqisliklar yaqindan yordam bergan. Natijada xonlik, podshohlik, amirlik saroyi va ma’muriyat idoralarida mustaqil fikrlashdan mahrum, irodasi behad sust, o’zining shaxsiy manfaatini har narsadan baland ko’ruvchi yugurdak va ijrochilarning soni asrdan-asrga ko’payib, ortgandan ortib borgan. Shu uchun poraxo’rlik, yulg’ichlik avj olgan. Shu uchun olomonchilik keng quloch yozgan, millionlab kishilar qul bo’lib tug’ilib, tasavvurga sig’mas qul hayotini yashab, bu foniy dunyoni qul bo’lib tark aylab ketaverganlar. Lekin Anvarga o’xshab ruhan ezilgan, vijdonan azoblanuvchi amaldorlarning soni hamma davrlarda ham behad kam bo’lgan. Shu tariqa amal va amaldorlik xalqni xarob aylaydigan qo’rqinch kuch va taraqqiyot kushandasini tamsil etgan. Anvarning hasrat va nadomat ila aytilgan so’zlari bizni ana shunday og’ir va qayg’uli mulohazalarga chorlaydi.

Endi asosiy masalaga qaytsak. Bir necha daqiqalik sukutdan so’ng Ra’no Anvardan so’raydi:
–Demak, mirzoboshilikni qabul qilmaysiz?
–Agar topshirsalar, qabul qilaman. Chunki otang buni mendan talab qiladi.!
–Otamning qanday biyligi bor?

Adib aytmoqchi, oxirgi savol haqiqatda Anvarni entiktirgan ma’sum savol edi. Shu bois Anvar shoshmasdan, Ra’noni bir fursat ko’zdan kechirib, yana o’sha entikish bilan “Juda katta biyligi bor!” deydi. Bu ulug’ biylik, ya’ni hukmronlik Ra’noning biyligi, bezavol ishqning hukmronligi edi. Anvar ham, Ra’no ham hasad, razolat va adovat xuruji nelarga qodirligini hali yorqin tasavvur etisholmas edi.

“Taqdir degan podshoh bo’lsa, oshiqlarning holi tang”, deganlaridek, Ra’noning xon xaramiga borishiga yo’l ochuvchi yashirin bir sabablar ham bor ediki, bu bevosita Solih maxdumning o’tmishi va shajarasi bilan bog’liqdir. Solih maxdum romandagi eng pishiq ishlangan obraz ekanligi ma’lum. O’quvchini u ham juda qiziqtiradi, ham ko’p mushohadaga chorlaydi. Qoralay desangiz – uni to’la qoralolmaysiz. Ayblay desangiz – qay bir joyda maxdum, “shu uchun ham meni ayblab bo’ladimi?” deb turganday. Maqtamoqchi bo’lsangiz – ba’zi ishlari va nokasliklarini ko’rib, “E, sadqai odam ket!” degingiz keladi. Ba’zan Ra’noni o’ylab, goho Anvarning ra’yiga qarab, ta’nayu malomatga ham til aylanmay qoladi. Bundoq o’ylab ko’rilsa, maxdum janoblari salbiy yo ijodiy deya (qat’iy ravishda) “ramka”ga solinadigan qahramon emas ekan. Muhimi, uni bilish va tushunish ekan. Zero, maxdum inson tabiatidagi kamchilik va chirkindan chirkin illatlarniginamas, ichki murakkablik, ishonish qiyin bo’lgan nafsoniy evrlishlarni ham ochib beradigan serqirra bir obrazdir. Maxdum haqida so’zlaganda, yozuvchi to’g’ri ta’kidlaganidek, “uning shaxsiga xiyonat va bo’hton qilishdan” saqlanmoq lozim. Haqiqatda u xasis. Moddiy kelimi yaxshi, “ustoz mulla Solih maxdum” bo’lib tanilgan vaqtlarda ham “ko’ylak, ishtonining aksar yetti-sakkiz joyidan yamog’i bo’ladi. Yetti qishdan beri guppi-chopon” yangilanmaydi. “Faqat qish kelib ketgan sayin alak guppining yengi o’zgaribgina turadi va astari yil sayin yangidan-yangi yamoqlar bilan boyiydi. Shu guppi butun umrida birgina martaba va “shunda ham maxdumdan beruxsat” tog’ora yuzini ko’rgan. Yoki “besh-olti qayta boshlatib qo’nji bir qarichga kelgan aybaki mahsi, charmi ust-ustiga uyulib yerdan uch ellik chamasi ko’tarilgan, ikki chorak vaznlik kafsh”ni aytmaysizmi? “Harchand ehtiyot qilinsa ham necha joydan popiltirig’i osilgan oq bo’z salla”-chi? Uning “yoshi” mahallaning ko’pchilik kishilariga ma’lum ham emas. Maxdumning ro’zg’or yuritishdagi ziqnaliklarini ta’riflayman desangiz, Ra’noning “kulgulik uchun” yozilgan mana bu so’zlaridan oshirib bir nima aytolmaysiz:

Yog’lar to’kilsa yerga, yotib yalar taqsirim,
Bo’lsa bozorda pastlik, sotib olar taqsirim…

Otasi vafot etganda Solih maxdum “yigirma yoshlik talaba” bo’lgan. O’zidan bir necha yosh kattaroq akasi otasining o’limidan so’ng Marg’ilonga imom bo’lib. oilasini ko’chirib ketgan. Onasi va Naima ismli o’n olti yoshlik singlisi bilan maxdum Qo’qonda qolgan. Biror joydan daromad yo’q. Oila ko’p tanglikka tushib qiynalgan. Oxiri Solih maxdum tahsilni tark etib, qorin to’ydirarlik kasb izlashga majbur bo’lgan. Odamda nafrat qo’zg’aydigan uning ayrim harakatlari, xususan, xasisligi ana shu qattiqchiliklarning ruhga singib qolgan yomon ta’sirlari bo’lishi mumkin. Xasislik tomir otgan vujudda tama barg yozadi. Maxdumning xasisligini ham, tamagirligini ham tushunsa bo’ladi. Lekin unda horisona bir ichi qoralik ham bor. Bu ofatga u qachon yo’liqqan? Bu ham yetimlik, yo’qchilik asoratimi? Bu savolga to’g’ri va qanoatlanarli javob topmoq uchun sal oldinga – maxdumning shajaraviy tarixiga bir nazar tashlash zaruriyati tug’iladi. Yuqorida aytilganidek, maxdum otasidan ajralganida yigirma yoshlik talaba edi. Demak, bungacha uning xarakteri deyarli shakllangan. Kelajakdagi maqsad va vazifalar ham mavhum bo’lmagan. Axir, u kimsan – Olimxon va Umarxon davrlarida muftilik, qozilik mansablarida xizmat qilgan baland nufuzli bir amaldorning nevarasi edi. “Ota-bobolari xonlar qoshida mumtoz, xalq nazarida “sharafli va muhtaram mavqeni” mahkam saqlab kelgan kishi o’zining kibor o’tmishi, qondan qonga ko’chib kelgan hissiyotlaridan qanday qilib tamoman judo bo’ladi? Maxdumning otasidan omad yuz burmaganida, u oddiy maktabdor bo’lishni xayolga keltirarmidi? Aslo keltirmasdi. Qo’qonning eng e’tiborli madrasasida necha yillar mudarrislik qilgan va shaxsan Ma’dalixonning nazariga tushgan odamning farzandiga nega amal va yuqori martaba eshiklari ochilmasin? Maxdum amalga sig’inadi. Katta amaldorni ko’rsa jonini qo’ygani joy topolmay qoladi. Nega? Chunki u o’sgan muhitdagi axloq shunday bo’lgan. U xuddi shunday nuqtai nazar bilan tarbiyalangan. Agar o’sha “mumtoz silsila” maxdumgacha yetib kelganida bormi, manaman degan ayyor, yulg’ich mansabdorni ham u dog’da qoldirishi shubhasiz edi. Lekin…

“Turkiston xonligi tarixidan xabardor kishilarga ma’lumdirkim, Amir Umaxon oxir umrida o’z saroyidagi yosh kanizaklardan biriga muhabbat qo’yadi. Kaniz yosh bo’lganligi va balog’atga yetmaganligi uchun uni nikohga ololmay, vaqt kutadi. Shu kutish yillarida Umarxon murodiga yetolmay, vafot qiladi, taxtga o’g’li Ma’dalixon minadi. Oradan bir necha yillar o’tib, boyagi kaniz qiz balog’atga erishadi va bir husniga o’n husn qo’shilib, otaning bolasi bo’lgan Ma’dalixonni ham o’ziga oshiq qiladi”. Yosh xon bu parivashning dardida necha yillar yonib-kuyadi. Ammo ahli ulamo qizni Ma’daliga “ona maqomida hisoblab”, xonning unga uylanishini shariat nomidan ta’qiqlaydilar. Hukmdor istasa bu dunyoda nima ishlar amalga oshmaydi, deysiz? Orzusiga qarshi chiqqan ulamoni xon janoblari birin-ketin “ilmiy” faoliyatdan chetlashtiradi. Oradan ancha vaqt o’tkazib, og’zi oshga yetgan yangi ulamoga u fatvo so’rab murojaat qilganda ular “otangiz marhum: “nikohlanaman” deb aytgan bo’lsalar ham “nikohlandim” deb aytmaganlar. Bas, amiralmo»min mazkurani (ya’ni kanizakni – I.H.) o’z nafslariga aqdi shar’iy qilsalar joiz va durustdir”, — deya xonning to’y va tomoshalar bilan murod-maqsadiga yetishga keng yo’l ochib beradilar. Go’zal kanizakning ta’rifini eshitgan va unga g’oyibona oshiq bo’lgan Buxoro amiri Nasrulloga bu xabar yetib borgach, ulamoyi kiromning taskari fatvosi bilan Farg’ona ustiga u yurish qilib, Ma’dalixonni qatl etadi. Unga fatvo yozib bergan olimlardan bir nechasi ta’qibga uchrab, bir nechalari qochib qutiladilar. Shulardan biri maxdumning otasi bo’lib, u boshga tushgan kulfatdan so’ng ko’p yasholmay, o’lgan edi. Bularning barchasi maxdumning ko’z o’ngida sodir bo’lgan, bamisoli og’ir tosh xotirasida o’rnashib qolgan edi. Shu-shu oilaning boy berilgan imtiyoz va sharafi Solih maxdumga tinchlik bermaydi. Uning bag’rida mudrab, yashirinib yotgan merosiy his-tuyg’ular Anvarni jahd bilan sarmunshiy bo’lishga ko’ndirishga urinayotganda go’yo birdaniga bosh ko’taradi: “Oyiga qirq tillo vazifa, anvoyi hadiyai shohona, yana – eldan ko’riladigan obro’, hurmat, hay, hay, hay…”.

Maxdumning qalbini o’rtagan, ichdan uni doimo “hay, hay”latgan asosiy haqiqat ana shu edi. Xo’sh, odamlar nimaga mansab uchun intilishadi? Maxdumning uzoqni ko’ra bilganligiga qoyil, albatta. U ta’kidlaganga o’xshash imkoniyat va imtiyozlardan mahrum etilsin – hech birov mansabu martabaga yaqin yo’lamaydi. Shu ma’noda maxdumning realistligi mansab “falsafa”sini, safsataga berilmasdan to’g’ri talqin qilishga urinishi maqbuldir. Shu bilan bir qatorda maxdum tipidagi odamlar nechog’lik pishiq va bilag’on bo’lishmasin, taqdirning nogahoniy zarbalaridan ham chetga qocholmaydilar. Va o’zlari inongan, o’zlari orzu qilgan, o’zlari ideallashtirgan xosiyatsiz bir kuchning sharafsiz qurbonlari safidan joy oladilar.

Mana bu qiyosga e’tibor bering: maxdumning otasi kanizak mojorosiga aralashadi, Ma’dalixonni qo’llab fatvo beruvchilar tomonida turadi. Shu uchun Buxoro amiri zolim Nasrullo qahriga yo’qilib, g’am-g’ussa va mardudlikka dosh berolmay o’lib ketadi. Uning o’g’li esa Xudoyorxonga qizimni beraman deb musibat jariga qulaydi. Ota go’zal kanizak vositasida bir hukmdorga yoqish va mavqeini mustahkamlashni ko’zlagan bo’lsa. o’g’il ikkinchi bir xon bilan naslan yaqinlashish umidida o’z qizining baxtiga chang solib. sharmandayu sharmisor bo’ladi. Natija esa bitta: nafs va tamaga qurbonlik. Badbaxt maxdumning tamani qoralab, uning katta “qopqon”iga bo’ynidan ilingani nihoyatda achinarli, albatta. Umuman, inson qismati behad murakkab va chigaldirki, Qodiriy asarlarini qancha o’qisangiz, bunga o’shancha iqror bo’lasiz.

Comments are closed, but trackbacks and pingbacks are open.